Ҳурматли акциядорлар!
2021 йил 02 апрел куни ўтказилган жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши қарорига кўра 2020 йил йил якунлари бўйича олинган соф фойданинг 82 % дивидендларга йўналтирилди.
Хар бир дона акцияга ҳисобланган дивиденд миқдори 345 сўм 5618 тийинни ташкил этди.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида қонуни”нинг 51-моддасига биноан Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида амалга оширилади.
Дивидендларни тўлаш муддатининг бошланиши ва тугаши: 02.04.2021 йилдан – 01.06.2021 йилгача.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, “Эски жува деҳқон бозори” АЖ акциядорларига жамият маъмуриятига белгиланган муддат ичида қуйидаги маълумотларни тақдим этилишини сўраймиз.
Жисмоний шахсларга – паспорт оригинали, СТИР(ИНН) рақами бўйича хужжат нусхаси, банкда ҳисоб рақами очилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
Юридик шахсларга – тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси(лицензия), банк реквизитлари.
Қўшимча маълумотлар учун жамият маъмуриятига мурожаат этишингиз мумкин:
Тошкент шахар, Шайхонтохур тумани, Бозор майдони 28 уй.
Мурожаат учун телефонлар: + 71 244-35-92, + 71 242-34-88.
Жамиятнинг электрон почта манзили: eski-juva-dehqon-bozori@mail.ru
Жамиятнинг расмий веб.сайти: www.eskijuva-bozori.uz